Жамият | 14:36 / 14.04.2016
4099
1 дақиқада ўқилади

“Лафзи ҳалоллар” — гўзал инсонийлик фазилатларни тарранум этувчи фильм

Шуҳрат Нуралиев сценарийси ва режиссёрлигида ишланган “Лафзи ҳалоллар” номли фильмнинг премьера куни маълум бўлди. 14 апрелда бўлиб ўтиши кутилаётган фильм премьераси кўплаб мухлисларга манзур бўлса ажаб эмас.

Фильм ғоясида гўзал инсонийлик фазилатларидан бири бўлган лафзга урғу берилиб, айни кунда одамларнинг ўзоро мулоқоти давомида бунга жуда кам эътибор берилаётгани очиб берилган. Масрур Усмоновнинг айтишига қараганда мазкур фильм унинг бошидан кечирган синовли кунларга асосланиб яратилган.

Хонанда томонидан куйланган “Лафзи ҳалоллар” номли саундтрек эса фильм ғоясининг янада ёрқин ифода топишига ҳисса қўшган.

Фильмда ролларни Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева, хонанда Масрур Усмонов, Ёқуб Аҳмедов, Шодиёра Омонова ва бошқалар ижро этишган. Фильм оператори Жонрид Сагдиев.