Жамият | 18:51 / 17.04.2016
2475
1 дақиқада ўқилади

Тўйдаги меҳмон столнинг устидаги егуликларни билинтирмай қутига йиғиштириб олди

Қозоғистондаги тўй маросимларидан бирида навбатдаги кутилмаган ҳолат юз берди. Nur.kz таҳририятига фойдаланувчилар тўйда эркак киши сарқитларни териб ўтиргани тасвирланган қизиқарли видеони юборишди.

Видеодаги тасвирда кўрсатилишича, бу шахс стол устидаги егуликлардан билинтирмай қутига солишга ҳаракат қилади. Бошқа кишилар эса меҳмонни тўсиб туриб, унга бу ишда ёрдам беришади.

Сарқит – бу байрам дастурхонида тортиқ қилинган егуликлар. Тўй дастурхонидаги сарқитларни йиғиштириб олиш қозоғистонликларнинг миллий анъанасига айланган.