Жаҳон | 17:43 / 18.04.2016
1933
1 дақиқада ўқилади

«Чегара билмас шифокорлар»: 100 мингдан ортиқ киши Ҳалаб яқинида қуршовда қолган

Суриянинг шимолий қисмида давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар туфайли Туркия билан чегарадош Ҳалаб шаҳри яқинидаги Азаз туманида 100 мингдан ортиқ тинч аҳоли вакили қамалда қолган. Қочқинлар учун лагерларни ИШИД эгаллаб олгани айтилмоқда. Бу ҳақда «Чегара билмас шифокорлар» ташкилоти маълумотида келтирилган.

«Ҳарбий ҳаракатлар янгилангани туфайли кейинги ҳафталарда 35 мингдан ортиқ киши қочқинлар лагерларидан кетишга мажбур бўлди, баъзи лагерларни ИШИД эгаллаган, баъзи лагерлар яқинида уруш кетмоқда. Туркия чегараси яқинида 100 мингдан ортиқ киши тўпланиб қолган. Бу вақтда уларнинг ортидаги ҳудудда шафқатсиз тўқнашувлар давом этмоқда, фрон чизиғи 7 километр», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидаги тиббий муассасалар фаолияти тўхтатилган.

Россия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Ҳалабда «Жибҳад ан-Нусра»нинг 10 мингга яқин жангариси тўпланган.