Жамият | 22:06 / 23.04.2016
3266
1 дақиқада ўқилади

Голливуд актрисаси Скарлетт Йохансон Huawei’нинг янги смартфони реклама ролигида суратга тушди

Huawei компанияси YouTube видеопорталидаги саҳифасида ўзининг флагман смартфони P9 нинг янги реклама ролигини жойлаштирди. Британиялик режиссёр Бейлли Уолш томонидан олинган реклама сюжети бўйича Скарлетт Йоханссон ва Warner Bros. кинокомпаниясининг яқинда экранларга чиққан " Бэтмен Суперменга қарши" фильмида Супермен ролини ижро этган Генри Кавилл смартфон ёрдамида олинган суратлар билан ўзаро алмашишади.

Бунда Йоханссон киностудия декорациялари фонида, Кавилл эса Хитой шаҳарларида суратга тушади.

Huawei 6 апрелда P9 линиясидаги иккита смартфонини тақдим қилганди. 5,2 дюймли дисплейли асосий моделдан ташқари, унинг 5,5 дюймли экранга эга катталаштирилган варианти P9 Plus намойиш қилинган. Смартфонларнинг оптикаси ва дастурий таъминоти Германиянинг Leica компанияси билан биргаликда яратилган.