Жаҳон | 18:44 / 25.04.2016
2196
1 дақиқада ўқилади

Обама ва Меркель виртуал реаллик шлемини синаб кўрди

24 апрелда АҚШ президенти Барак Обама Германиянинг Ҳанновер шаҳрига Германия канцлери Ангела Меркель билан дунёдаги энг йирик технология ва саноат инвестициялари ярмаркасини очиш учун келди.

Тадбирлардан бирида икки давлат етакчиси виртуал реаллик шлемини кийиб кўришди. Обама ва Меркель қурилмадан навбати билан фойдаланаётганлари акс этган суратлар интернетда оммалашган.

Обама Ҳанноверда Меркель ва германиялик ишбилармон доиралар билан Европа ва АҚШни бирлаштирувчи Трансатлантик эркин савдо ҳудудини (TTIP) яратишнинг афзалликларини муҳокама қилишни режалаштирганди.

Германиянинг аксарият аҳолиси Европа бозорини АҚШнинг арзон ва сифатсиз маҳсулоти босиб кетишидан хавотирланиб, эркин савдо ҳудуди яратилишига қарши чиқмоқда.