Иқтисодиёт | 17:33 / 26.04.2016
4262
1 дақиқада ўқилади

Путин Ўзбекистондан цитрус мевалар импорти ҳажми 54 баравар ортгани ҳақида маълум қилди

Россия президенти Владимир Путиннинг қайд этишича, мамлакатда Ўзбекистондан импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 10 фоизга, цитрус мевалар импорти 54 маротабага ошган. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги хабар тарқатди.

Бу ҳақда Путин Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов билан расмий учрашуви пайтида маълум қилган.

Путиннинг сўзларига кўра, бир қатор сабзавот маҳсулотлари ичида ўсиш 10 мартагача, узум импорти бўйича эса 20 мартага ўсган.

Унинг қайд этишича, товарлар алмашинувида доллар орқали савдо қилиш камайган, бироқ рубль орқали савдо ҳажми ўсган.