Жамият | 12:11 / 26.04.2016
2751
2 дақиқада ўқилади

«Сочная долина»: Тошкентни биргаликда кўкаламзорлаштирамиз

«Сочная долина» савдо белгиси шаҳар экологиясига бефарқ бўлмаган барчани ўзи томонидан уюштирилган шаҳарни кўкаламзорлаштириш тадбирларида иштирок этишга чақиради.

23 апрель куни Тошкент шаҳри ҳудудидаги Ҳайвонот боғида «Сочная долина» савдо белгиси ташаббуси билан 200дан ортиқ дарахт кўчатлари (гилос, олма ва чинор кўчатлари) ҳамда гуллар ўтқазилди. Бу ташаббус Ҳайвонот боғи маъмурияти томонидан қўллаб-қувватланди: ходимлар кўчатларни ўтқазиш учун ўринлар ҳозирлашди. Акцияда иштирок этган ва кўчатлар ўтқазган кўнгиллилар эса ҳайвонот боғини текинга томоша қилиш имконига эга бўлишди.

Кўнгиллилар гуруҳи «Сочная долина»нинг Facebook ижтимоий тармоғидаги ўқувчиларидан таркиб топган бўлиб, улар орасида 7 ёшли болалар ҳам 65 ёшли онахон ҳам бор бўлиб, барча биргаликда яхши ниятлар билан ниҳол ўтқазишди.

«Сочная долина» 16 апрель куни Абдулла Қодирий номидаги боғда ҳам экологик акциясининг биринчи қисмини ўтказган, бу боғда ҳам 200 туп кўчат экилганди.

Ушбу савдо белгиси Тошкент шаҳрининг бошқа ҳудудларида шундай тадбирларни давом эттириши кўзда тутилган. Бу борадаги янгиликларни «Сочная долина»нинг саҳифасида кузатиб бориш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.