Жамият | 13:17 / 28.04.2016
12654
1 дақиқада ўқилади

Бола билан хорижга чиқишдан аввал отасининг розилигини олиш тартиблари

Агар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисида Низомга (Вмнинг 7.07.2011 йилдаги 200-сон Қарорига 1-илова) мувофиқ, фарзанднинг паспорти ва чет элга чиқиши учун рухсат бериш ёзуви расмийлаштирилган бўлса, чегарани кесиб ўтаётганинда муаммо юзага келмаслиги керак.

Шуни қайд этиш зарурки, низомнинг 29-бандига мувофиқ бола ота-онасидан бири билан хорижга вақтинча чиқишида иккинчи тарафнинг (ота ёки онанинг) розилиги талаб этилмайди. Бироқ амалда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунни (14.05.2014 йилдаги ЎРҚ-371-сон) ижро этиш мақсадида чет элга чиқиб кетаётган она болани олиб кетишига отасининг розилигини талаб этишлари мумкин. Шу муносабат билан тушунмовчиликларга йўл қўймаслик мақсадида отанинг розилигини олган маъқул. Уни яшаш жойидаги давлат нотариал идорасида расмийлаштириш мумкин.