Спорт | 14:30 / 29.04.2016
4932
1 дақиқада ўқилади

«Шахтёр»га қарши учрашувда «Севилья» футболчисининг тизза қопқоғи чиқиб кетди

Испаниянинг «Севилья» жамоасинин даниялик яримҳимоячиси Микаэль Крон-Дели Европа лигасининг 1/2 финал «Шахтёр»га қарши учрашувида (2:2) оғир жароҳат олди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Ўйиннинг иккинчи бўлими ўрталарига келиб «Шахтёр» футболчиси билан тўқнашиб кетган 32 ёшли даниялик футболчининг тизза қопқоғи жойидан силжиб кетган. Футболчи шифокорлар ва электромобил ёрдамида майдондан олиб чиқиб кетилган.

Тез орада Крон-Дели тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг унинг яна қачон сафга қайтиши маълум қилинади.