Спорт | 11:06 / 01.05.2016
7897
1 дақиқада ўқилади

Туркияда ҳакамга ташланган мухлисни футболчилардан бири тепиб йиқитди

Туркия чемпионатининг 2-дивизиони доирасида «Қорабуюкспор» ва «Элязигспор» жамоалари учрашувида (2:2) маҳаллий жамоанинг мухлиси майдонга югуриб чиқди. У қўлида барабан таёқчасига ўхшаган буюм билан ҳакамга ташланган. Уни стадион ходимлари тўхтатишган, «Элязигспор» футболчиси ҳам безорини тепиб йиқитган. Бироз аввалроқ, Туркия чемпионатининг Трабзонспор» — «Фенербаҳче» учрашувида ҳам ишқибозлардан бири майдонга тушиб кетиб, дарвоза ортидаги ёрдамчи ҳакамга ташланган эди.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид