Жамият | 21:49 / 02.05.2016
60587
1 дақиқада ўқилади

Рамзон Қодиров жияни тўйидаги кортежнинг келиб чиқиши тарихи айтиб берилди 

Чеченистонда Рамзон Қодиров жиянининг тўйида люкс синфидаги кўплаб машиналардан иборат вип-кортежнинг келиб чиқиши тарихи гапириб берилди, деб хабар бермоқда "Говорит Москва" радиостанцияси.

"Кавказда тўй бўлганда, барча дўстлар, қариндошлар ўз машиналарида куёвнинг кортежига қўшиладилар ва мос равишда кортеж қанчалик катта бўлса, куёв ва унинг оиласи шунчалик кўп обрў ва ҳурматга эга эканлигини билдиради. Шунинг учун бу машиналар умуман турли одамларники бўлиб,, улар куёв ва унинг оиласини қўллаб-қувватлаш учун келишган. Бу машиналар барча Кавказдан келган", деб маълум қилди тўйда бўлган Чечен ёшлари иттифоқи раиси Рустам Тапаев.

Тапаевнинг айтишича, люкс синфидаги машиналарнинг кўплиги "куёвнинг бутун Кавказ бўйлаб кўплаб дўстлари борлигини" билдиради.

Аввалроқ Рамзон Қодиров инстаграмида ўзининг катта акаси Зелимхоннинг ўғли тўйи ҳақидаги видеороликни чоп этганди.

Мавзуга оид