Спорт | 20:21 / 03.05.2016
6459
1 дақиқада ўқилади

Чемпионликни нишонлаш чоғида Варди ўз қиёфадошини учратиб қолди

"Лестер" жамоаси футболчилари чемпионликни нишонлашаётганида жамоа ҳужумчиси Жейми Варди билан қизиқ вазият юзага келди.

The Sun хабарига кўра, жамоа автобусига Вардига қуйиб қўйгандек ўхшовчи қиёфадоши кириб келган. Маълум бўлишича у Лестерда яшовчи 29 ёшли почтальон Ли Чемпен ҳисобланади.

Ушбу йигит ҳам "тулкилар" жамоаси мухлиси бўлиб, Варди у билан бажонидил суратга тушган. Бу сурат ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид