Спорт | 10:08 / 03.05.2016
8336
1 дақиқада ўқилади

«Лестер» футболчилари чемпионликни Жейми Вардининг уйида кутиб олишди

«Лестер» ҳимоячиси Кристиан Фукс твиттердаги саҳифасига ўз жамоадошларининг чемпионликни қандай кутиб олишгани туширилган видеони жойлаштирди.

«Тулкилар» жамоа ҳужумчиси Жейми Вардининг уйида «Челси» - «Тоттенҳэм» учрашувини (2:2) томоша қилишган.

Ўйиндан олдинроқ, жамоа яримҳимоячиси Марк Олбрайтон «Лестер» футболчилари «Тоттенҳэм»нинг «Челси»га қарши ўйинини бирга кўриш учун йиғилиши ҳақида айтганди.

 

 

 

 

 

Мавзуга оид