Light | 11:30 / 04.05.2016
16310
1 дақиқада ўқилади

Шафақ шуъласида суратларга муҳрланган Ҳонг Конг табиати

Ҳар куни шафақнинг энг сўнгги палласида осмон тўқ-мовий тусга киради, бироздан сўнг эса бу пастдаги барча нарсада ўз аксини топади. Бор-йўғи бир дақиқага чўзилувчи шу қисқа вақт ичида Ҳонг Конг мовий чойшабга ўраниб олади ва сирли атмосферани тақдим этади.

"The Blue Moment" (“Мовий дақиқа”) деб номланган фотосуратлар тўпламим орқали сизларга Ҳонг Конгнинг бутун тароватини намойиш этиш ниятидаман. Бир томонда зич жойлашган туманлар ва осмонўпар архитектура намуналари, бошқа тарафда эса гўзал табиат шаҳарнинг ҳам бир бурчагини қуршаб олган. Субтропик ўрмонлар билан ўралган баланд тоғлар ва денгиз соҳили бу чиройга яна кўрк қўшади. 

Кун ва тун орасида тасвирга олинган бу суратлар ишониш қийин бўлган, хаёлий ҳиссиётларни уйғотади. Барча суратларни ўзим суратга олганман. 

Роман Жак-Лагрез (Romain Jacquet-Lagreze)

 

Мавзуга оид