Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Славолюб Муслин Сербия терма жамоасига бош мураббий бўлди
Москванинг "Локомотив" ва Кубаннинг "Краснодар" жамоаларида ишлаган мутахассис Славолюб Муслин футбол бўйича Сербия терма жамоасига бош мураббий сифатида тайинланди. У билан шартнома 2018 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш босқичи охиригача тузилган. Бу ҳақда Сербия Футбол Иттифоқи матбуот хизмати хабар берган.
62 ёшли мураббийга терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Саралаш босқичида сербияликлар D гуруҳида Уэльс, Австрия, Ирландия, Молдавия ва Грузия терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.
Муслин ўз вақтида Россиядаги "Локомотив" (2006), "Химки" (2007-2008), "Краснодар" (2011-2013) ва "Амкар" (2014) жамоаларида ишлаган.
Муслин ишлаган сўнгги клуб Бельгиянинг "Стандард" жамоаси бўлиб турганди, раҳбарият уни 2015 йилнинг августида 2 ойлик фаолиятдан кейин қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарганди.
Мавзуга оид
14:23 / 23.05.2025
Кая Каллас: Сербия геосиёсий танлов қилиши керак
20:35 / 07.05.2025
Москвага келаётган Сербия президенти дронлар туфайли Бокуга қўнишга мажбур бўлди
01:17 / 07.05.2025
НАТОнинг уч давлати Вучич ва Фицо самолётларининг Москвага учишини тақиқлади
16:03 / 17.04.2025