Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“E-yoshlar.uz” 9 май куни навбатдаги акцияни ўтказади
9 май – “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан “E-yoshlar.uz” лойиҳасининг ташаббускор талаба-ёшлари томонидан махсус интернет акцияси ташкил этилмоқда.
Акциянинг асосий мақсади иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фаҳрийлари ва аҳолининг кекса вакиллари ҳолидан хабар олишдан иборат. Унинг доирасида “видео эстафета” ҳам ташкил этилади.
Давомийлиги 15-30 сониядан иборат видеолавҳаларда:
- Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фаҳрийлари ва аҳолининг кекса вакиллари ҳолидан хабар олинади,
-“Биз сизлар билан фахрланамиз ва доимо ёдимизда тутамиз!” шиори таъкидланади.
- Шунингдек, ёшлар тенгдошларига мурожаат сифатида “Мен хабар олдим – сенчи!?” жумласи чорлов сифатида тарғиб этиб, эстафетани ижтимоий тармоқларнинг бошқа фойдаланувчиларига юборишади.
Жараён мобил телефонлар ёрдамида тасвирга олинади.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари мазкур эстафетани 8-9 май кунлари ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бориш ва лойиҳада фаол иштирок этиш имкогиятига эга бўлишади.
Бундан ташқари тадбир доирасида “E-yoshlar.uz” сайти томонидан жорий этилган табрикнома шаклидаги матнли ва фото ишланмалар ҳам барча ижтимоий тармоқлар ва мэссенджерларга жойлаштирилади.


Мавзуга оид
14:40 / 09.05.2025
Ғалаба боғида “Хотира нури” технологик ёдгорлик мажмуаси очилди
14:22 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
21:19 / 03.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
19:39 / 08.05.2023