Спорт | 11:01 / 10.05.2016
5563
1 дақиқада ўқилади

"Челси" мухлислари норозилик акцияси ўтказмоқчи

"Челси" жамоаси мухлислари раҳбариятнинг Жон Терри билан шартномани узайтирмаслиги бўйича қарорига қарши норозилик акциясини ўтказишмоқчи. Бу ҳақда Metro хабар тарқатган.

Хабар қилинишича, лондонликлар жамоаси мухлислари жамоанинг Англия чемпионати доирасидаги 2та ўйини вақтида (11 май куни "Ливерпуль"га қарши сафарда ва 15 май куни "Лестер"га қарши Лондонда) 26-дақиқадан бошлаб трибуналарни тарк этиш акциясини ўтказишни режалаштиришган (26 - Жон Террининг рақами - таҳририят).

35 ёшли Жон Терри 1998 йилдан бошлаб "пенсионерлар" жамоаси сафида ўйинларда иштирок этиб келади. У жорий мавсумда АПЛнинг 24та учрашувида майдонга туширилди ва битта гол урди. Терри 37-тур ўйинида, "Сандерленд"га қарши баҳс вақтида қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.

Мавзуга оид