Спорт | 21:50 / 12.09.2018
4221
1 дақиқада ўқилади

Терри «Спартак»ка рад жавобини берди

«Челси» клуби ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жон Терри Москванинг «Спартак» клубига ўтмайдиган бўлди.

«Жуда кўп ўйлаб кўрдим ва «Спартак» таклифини рад қилдим. Клуб ва унинг мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Оилам билан муҳокама қилиб, ҳозир Россияга кўчиб ўтишнинг вақти эмаслиги ҳақида қарор қабул қилдик. «Спартак»ка омад!», — деб ёзди Терри Инстаграм саҳифасида.

Аввалроқ, 37 ёшли Терри Римда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиб, «Спартак» билан йилига 1,8 миллион евро маошни кўзда тутувчи шартномани келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, Англияга қайтганидан сўнг, футболчи ўз фикридан қайтди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид