Жаҳон | 19:48 / 10.05.2016
9793
2 дақиқада ўқилади

Кичик Бушнинг қизи ўз синглисини шаҳзода Ҳаррига унаштирмоқчи бўлди

АҚШнинг собиқ президентларидан бири кичик Жорж Бушнинг қизи синглисини шаҳзода Ҳаррига “унаштириб қўйишга” ҳаракат қилди. Бу ҳақда People хабар берди

Бу шаҳзоданинг Америка телевидениесига интервью бериш учун ташриф буюрганда содир бўлди. Ҳарри Флоридада Invictus Games ногирон-ҳарбийлар учун мусобақалар очилиш маросими тўғрисида сўзлаб бериш учун келган эди. 

34 ёшли Женн Буш-Ҳагер шаҳзодани дунёнинг энг нуфузли куёвларидан бири деб атади. У шунингдек, Ҳаррининг оила қуриш тўғрисида бериладиган доимий саволлар унинг қанчалик кулгисини келтираётгани ҳақида қизиққан.

Шаҳзоданинг сўзларига кўра, ундан бу ҳақда кўп сўрашади. Қиролича Елизавета II тан олишича, ҳозир унинг қиз-дугонаси йўқ. 

“Менинг ёлғиз синглим бор”, - деди Буш-Ҳагер ўзининг эгизак синглисини назарда тутиб ва “унинг ҳам йигити йўқ” деб ҳазиллашди.

“У мени ўлдиради”, - қўшимча қилди Буш-Ҳагер. 

Бунга жавобан Ҳарри суҳбатни эфирдан ташқарида давом эттириш мумкинлигини айтди.

“Яхши, мен сизга унинг телефон рақамини бераман”, деган Буш-Ҳагер.

Мавзуга оид