Light | 00:07 / 11.05.2016
27901
3 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонлик эркак 43 йилдан бери қўлини юқорига кўтарган ҳолда яшаб келмоқда

Амар Бхарати 43 йилдан бери қўлини юқорига кўтарган ҳолда яшаб келмоқда. У руҳий эътиқод йўлига киришидан аввал Янги Деҳлида котиб бўлган ва атрофдагилар уни Махант Амар Бхарти Жи деб чақирган. 1973 йилда у Шива ҳудоси шарафига қўлини юқорига кўтаради ва шундан буён оғриқ, деформацияларга қарамай, қўлини пастга тушурмади. 

Орадан шунча вақт ўтиб, унинг қўли тери билан қопланган фойдасиз суякка айланиб қолган, тирноқлар эса ҳеч ким олиб ташламагани учун қалинлашиб, қийшайиб кетган. Қўл эса деярли тик ҳолатда бутунлай озиб кетиб, шол бўлиб, музлаб қолган. 

Садху (роҳиб)га айланишдан аввал Амар Бхарати ҳиндистон ўрта қатламининг оддий вакили сифатида ўз оиласи ва ишига эга бўлган. Бироқ бир куни тонгда у буларнинг барчаси ҳеч қандай аҳамият касб этмаслигини тушуниб етади. Амар бор нарсасидан воз кечиб, қолган умрини ҳиндларнинг Шива ҳудоси учун бағишлашга қарор қилди.

Уч йилдан сўнг, 1973 йилда у ўзини ҳануз дунё васвасаларига боғлиқлигини англаб етди ва улардан ҳалос бўлиш мақсадида қўлини тик кўтарганича яшай бошлади. 

Баъзи манбаларда қайд этилишича, Амар Бхаратига уруш йиллари ва ўзаро душманликлар жуда оғир ботган ва у олам устидан қўлини тепага кўтаришга қарор қилди. Роҳиб Амар Бхарати Харидвар шаҳридаги Кумбха-мела ҳаж урф-одатларига катта ҳурмат билан қарайди. 

Харидвардаги Маха-кумбха-мела — дунёдаги энг йирик диний маросимлардан бири. Амар Бхарати бошқа садхуларни ҳам тинчлик ва тотувлик учун қўлларни кўтаришга даъват этди. Уларнинг баъзилари 7, 13 ва ҳаттоки 25 йилдан бери қўлларини кўтариб келмоқда.

Интервьюларнинг бирида садху Амар Бхаратининг таъкидлашича, унинг руҳий ҳолати инсонлар ўз яқинларини йўқ қилаётган замонавий дунёга нисбатан адоват билан қарашга қаратилган бўлиб, роҳиб учун энг муҳим нарса — тинчлик ва тотувликда яшашдир.

 Амардан доимий кўтариб турган қўли оғриқ бериши ҳақида сўралганида, у кучли оғриқ бўлса ҳам бунга ўрганиб кетганини қайт этди. 

Амар Бхарати кўплаб авлиёлар бажарган ишни қилаётгани ва уларнинг анъаналарини давом эттираётганини тушунтириб ўтди. Ҳиндистонда бу «урдхаман тапасья» деб номланиб, бу сўз роҳиблар ўз танасининг бирон бир қисмини ҳудо учун бағишлашини англатади.

Амар Бхарати 43 йил давомида қўлини юқорига кўтарган ҳолда яшаб келаётганини исботловчи ҳеч қандай ҳужжат бўлмаса-да, у эътиқод йўлида ғайриоддий ишларни амалга оширади, масалан, турган ҳолатда ухлайди ёки узоқ вақт тикка туради. Ҳиндистонда 70 йилдан буён ҳеч нарса ичмай ва истеъмол қилмай келаётган авлиё Прахлад Жани ҳам яшайди. Унинг бу ҳолати шифокорлар томонидан текширилган ва тасдиқланган. 

Мавзуга оид