Спорт | 10:05 / 11.05.2016
6467
1 дақиқада ўқилади
Лингард лондонлик мухлислар «МЮ» автобусига ҳужум қилгандаги вазият видеосини намойиш қилди
«Манчестер Юнайтед» жамоаси футболчиси Жесси Лингард интернетга «Вест Ҳэм»га қарши ўйин учун кетаётган манчестерликлар автобусига лондонлик мухлислар томонидан амалга оширилган ҳужум тасвирланган видеони жойлаштирди.
Ҳужум вақтида футболчилар креслолар ўртасидаги ҳудудга бекиниб олиб, атрофдаги воқеаларни ўз телефонлари орқали тасвирга олиш билан банд бўлишганини кўриш мумкин.
Бу тартибсизлик туфайли ўйин ҳаками ўйин бошланиш вақтини 45 дақиқага кечиктиришга қарор қилди.
«Вест Ҳэм» мухлислари «Манчестер Юнайтед» футболчилари автобусига ҳужум қилишди