Спорт | 00:55 / 15.05.2016
13058
1 дақиқада ўқилади

Суарес Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес чемпионатнинг сўнгги турида меҳмонда "Гранада"нинг дарвозасига учта гол киритди. Учрашув 0:3 ҳисобида якунланди.

Уругвайлик футболчи хет-триги эвазига чемпионатда урган голлари сонини 40 тага етказиб қўйди ва чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланди.

Бундан ташқари, Суарес примерада 40 та гол урган учинчи футболчи бўлди. Унгача бунинг уддасидан Лионель Месси ва Криштиану Роналду чиққан.

Мавзуга оид