Жамият | 16:56 / 26.05.2016
8831
1 дақиқада ўқилади
Америкалик 6 ойлик қизча сузиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Америкалик 6 ойлик Зайла Сент-Онж исмли қизча сузиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Sky News нашри хабар бермоқда.
АҚШда яшаб истиқомат қилувчи бу қизалоқ Флорида кўлидаги 209 м.лик масофани мустақил равишда сузиб ўтишга мувафақ бўлган.
Шундай қилиб, Сент-Онж дунёдаги энг ёш сузувчига айланди. Сент-Онжнинг бўйи — 76,2 см бўлиб, ҳали мустақил юра олмайди.
Шунга қарамай, қизча сувда табиий равишда ҳаракат қилган. Бунга эса ота-онасининг профессонал сузувчи эканлиги асқотган.
Аввалги рекордни сувда сузган 6 ой, 29 кунлик Паркс Бонифай исмли болакай қўлга киритган.
Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.