Жамият | 09:17 / 31.05.2016
10709
1 дақиқада ўқилади

Актриса Николь Кидман араб авиакомпаниясининг антиқа реклама ролигида суратга тушди

Голливуд актрисаси Николь Кидман БАА миллий авиаташувчиси Etihad Airways авиакомпаниясининг реклама ролигида суратга тушди.

Etihad Airways авиакомпанияси "360 градус" форматидаги видеороликни тақдим қилди. Бу ролик томошабинларга Airbus A380 самолётида Нью-Йоркдан Абу-Дабига парвоз ҳиссини тўлиқ ҳис қилишга имкон беради. Reimagine деб номланган роликда актриса бизнес-синфнинг қолган икки йўловчиси билан бирга шинам парвознинг барча инновацион имкониятларидан ҳузурланади.

Рекламани суратга олиш учун виртуал реаллик эффектини берувчи энг янги технологиялардан фойдаланилди. Etihad Airways ижрочи директори Питер Баумгартнернинг айтишича, ролик навбатдаги маротаба авиакомпаниянинг авиасаноат соҳасида маркетинг ва коммуникацияларда ўзини жарангдор тарзда эълон қила олган инноватор эканлигини яна бир исботлайди.