Жаҳон | 20:33 / 17.06.2016
13250
1 дақиқада ўқилади
Назарбоев Қозоғистонда аёл киши президент бўлиши эҳтимолига ҳазил билан жавоб берди
Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда аёл кишининг давлат раҳбарлигига сайланиш имконияти хусусида берилган саволга ҳазил билан жавоб бериб, «президент Путин барча саволларга аллақачон жавоб бериб бўлди», деган.
Шундан сўнг, у «Нима учун сиз, Қозоғистонда аёл киши президент бўла олмайди, деб ҳисоблаяпсиз? Албатта, мумкин», — дея аниқлик киритган.
Қозоғистон президенти, шунингдек, мамлакат парламентининг 30 фоизи аёл депутатлар эканини қайд этиб, ҳукумат таркибининг ҳам шунча фоизи аёл вазирлардан иборат эканини айтган.