Жаҳон | 23:31 / 23.06.2016
5223
2 дақиқада ўқилади

2 миллион киши Ироқда ИШИДга берилган зарбалар туфайли қочоқларга айланиши мумкин

Ироқнинг бир қисмини босиб олган ИШИД террорчилик гуруҳининг келажакдаги ҳужумлари оқибатида 2 миллиондан ортиқ киши ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлади. Бу маълумотлар БМТнинг Бағдоддаги гуманитар миссия вакиллари томонидан қайд этилган. 

Ироқдаги БМТ гуманитар ёрдам координатори Лиз Гранденинг сўзларига кўра, "дунёдаги энг катта инқироз Ироқнинг Мосул шаҳрини ИШИД террорчиларидан озод қилиш бошлангандан сўнг келиб чиқиши мумкин". Унинг айтишича, ҳукумат кучларининг Мосулга кириши туфайли минглаб инсонлар шаҳардан чиқиб кетишга мажбур бўлишади ва бу кутилмаган вазиятларга олиб келиши мумкин. Ҳозирги кунда Ироқ армияси Анбар вилоятидаги Ал-Фаллужа шаҳрининг назоратини тиклаш бўйича операцияни якунламоқда. 

Бир неча ҳафтага чўзилган ҳарбий ҳаракатлар туфайли бу вилоятда ўнг минглаб Ироқликлар қочоқларга айланишди. Ироқ ҳарбий кучлари бошлиғининг хабарига кўра, Ал-Фаллужада ИШИД устидан ғалаба қозониш армиянинг Мосул шаҳри жанубида радикаллар устидан ҳал қилувчи ғалабага эришишига ёрдам беради. 
Ироқдаги катталиги бўйича иккинчи рақамли шаҳар бўлган Мосул шаҳрининг озод этилиши Ироқ армиясининг "пешмерг" гуруҳи ва ИШИДга қарши курашувчи ҳалқ кўнгилли гуруҳларининг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Мосул шаҳрининг аҳолиси 500 минг кишидан кўпроқ бўлиб, ИШИД жангарилари уни Ироқдаги ўз пойтахти деб ҳисоблайди.