Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литвада эчкилар ўртасида гўзаллик танлови бўлиб ўтди
Литванинг Рамигала шаҳрида эчкилар ўртасида гўзаллик танлови ўтказилди. Бу ҳақида Reuters хабар қилди.
Танловда 16 ойлик Демит номли эчки ғалаба қозонди. Ғолиб шарафига уюштирилган тантана намойишига тахминан 500 киши ташриф буюрди.
Энг чиройли эчки эгаси - 74 ёшли Фердинандас Петкевичус. У олти йиллик уринишдан кейин ушбу танловда ғолиб бўлди.
Қизил йўлакчадан гуллар билан безатилган олти иштирокчи ўтишди. Бир неча иштирокчи йўлакчадан ўтишга қаршилик қилди, шу боис уларни эгалари олиб ўтишди. Ғолибни ҳакамлар ҳайъати танлади.
Ғолибларга турли егуликлар, китоблар ва сартарошхонага купонлар тарқатилди.
Мавзуга оид
19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди
16:43 / 29.04.2025