Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҲДК эсминеци Ўрта ер денгизидаги Россия кемасига хавфли масофада яқинлашди
Россия мудофаа вазирлиги, Америка эсминеци экипажини Россиянинг Ўрта ер денгизида сузиб юрган "Ярослав Мудрый" қўриқчи кемасига жуда хавфли тарзда яқинлашганликда айбламоқда. Ҳодиса 17 июнь куни содир бўлган. АҚШ денгизчиларининг ҳатти-ҳаракатлари халқаро қоидаларни ҳам, Россия-Америка келишувларини ҳам қўпол равишда бузади, деб таъкидлашган Россия ҳарбий маъмуриятида.
"Американинг Ўрта ер денгизидаги Gravely эсминеци Россиянинг жанговар кемасига чап томондан 60-70 метрлар яқинлашиб, "Ярослав Мудрый" ҳаракат йўналишини, олдтомондан хавфли масофа, чамаси 180 метрлар узоқликдан кесиб ўтган", — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Россия ҳарбий маъмурияти ўз баёнотида, Пентагон эътиборини Gravely командири ва экипажи, кемалар тўқнашувининг олдини олиш бўйича 1972 йили қабул қилинган халқаро қоидалар ва икки томонлама келишувларни бузганига қаратган.
Мавзуга оид
13:07 / 05.04.2025
Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг денгиз маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи заводига ишга олинади
14:27 / 25.01.2025
“Акулалар денгиз санитари” – йиртқич жонзотлар билан дўст тутинган ва уларни қутқараётган аёл ҳақида ҳикоя
14:29 / 26.08.2024
Дунёдаги энг хавфли денгизлар маълум қилинди
11:46 / 24.08.2024