Фан-техника | 10:14 / 29.06.2016
8166
2 дақиқада ўқилади

Цукербергнинг Ҳавайидаги қўшнилари океан бўйида икки метрли девор қурдирганидан шикоят қилишмоқда

Марк Цукерберг Ҳавайидаги уйида океан манзарасини тўсиб қўядиган икки метрли девор қурдиргани учун қўшнилар ғазабини келтирди. Бу ҳақида Daily Mail хабар беради.

Цукербергнинг уйи атрофида 2016 йилда икки метрли девор қурилди ва бу Ҳавайида яшовчи қўшниларининг жаҳлини чиқарди. Сабаби, девор тушкун ҳолатни эслатиб, океан манзарасини беркитиб қўйди. 

2014 йилда Марк Цукерберг Кауаи оролидаги 300 гектарли ерни 100 миллион долларга сотиб олди. Ҳовлининг бир қисми — океан қирғоғидаги собиқ шакарқамиш плантацияси, бошқаси — оқ қумли пляж. 

Ўз хавфсизлиги ҳақида қайғурган Facebook бош директори кейинчалик 30 миллион долларга яна иккита қўшни уйни сотиб олди. 

Деворларни қуриш ишлари хавфсизлик чораларидан бири бўлиб, Facebook асосчиси сўнгги вақтларда бунга катта эътибор қаратмоқда. Руҳий носоғлом бўлган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг таҳдидлари уни шандай йўл тутишга мажбур қилган. Жумладан, у оиласининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тансоқчилар ҳам ёллаган.