Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юпитерда жуда кучли қутб ёғдуси кузатилди
Астрономлар NASAнинг космик телескоплари ёрдамида Қуёш тизимидаги энг йирик сайёра - Юпитердаги қутб ёғдусини суратга олишга муваффақ бўлишди, деб хабар қилмоқда Американинг NASA агентлиги матбуот хизмати.
Хабарларга кўра, Юпитер қутб ёғдуси авваллари ҳам кузатилган, аммо бу сафар олимлар, кузатувлар тарихидаги энг ёрқин ёғдуга гувоҳ бўлишган. Қуёш шамолининг қувватланган зарралари сайёранинг магнит майдонларидаги атмосферага тушганда ушбу табиат ҳодисаси рўй беради.
Сайёрани ўрганиш мақсадида учирилган NASA Juno космик зонди Юпитерга яқинлашганда кузатувлар амалга оширилган.
«Таъбир жоиз бўлса, Юпитер Junoнинг келишини салютлар билан кутиб олди дейиш мумкин», — дея ҳазил-мутойиба қилган Лестер университети ходими Жонатан Николс.
Hubble телескопи ҳам Юпитер атмосферасидаги зарра қадар ўзгаришларни қайд этиш учун тинимсиз кузатувлар олиб бормоқда.
Мавзуга оид
17:14 / 17.05.2025
NASA афсонавий Voyager зондини 25 миллиард километр масофадан таъмирлашга муваффақ бўлди
01:03 / 08.05.2025
NASA 2026 йилда Марсга ракета учириши мумкин
23:59 / 03.05.2025
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
23:01 / 22.04.2025