Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда даҳшатли тўфон яқинлашаётгани сабаб 230 минг киши кўчирилди
AP Photo
ХХРнинг Фуцзянь вилояти ҳокимияти «Непартак» деб номланган кучли тўфон яқинлашаётгани туфайли 230 мингга яқин маҳаллий аҳолини хавфсиз жойларга кўчиришга қарор қилди. Уларнинг аксарияти, табиий офат сабаб кўчки ва сув тошқинлари рўй бериши мумкин бўлган хавфли ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқаролардир.
Хитой темир йўллари маъмурияти 8-июлдан 10-июлгача Фуцзянь вилоятига жўнаши белгиланган 341та поезд таркибининг ҳаракатини тўхтатган. Минтақанинг маҳаллий аэропортларида 400дан ортиқ авиапарвозлар бекор қилинган. Кемаларга портга қайтиш бўйича кўрсатма берилган.
«Непартак» 8 июль куни Тайваннинг шимоли-шарқига ёпирилган, бунинг оқибатида 2 киши ҳалок бўлиб, 70 нафарга яқин одам жароҳатланган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025