Иқтисодиёт | 11:24 / 10.07.2016
13692
1 дақиқада ўқилади

Беларусь Россияга гўшт маҳсулотлари экспортини вақтинчалик тўхтатди

© РИА Новости. Егор Еремов

Беларусь ўзининг бир қатор корхоналаридан Россияга гўшт маҳсулотлари экспорт қилишни вақтинчалик тўхтатди, деб айтилмоқда Беларусь қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири ўринбосари Александр Субботиннинг Россельхознадзор раҳбари Сергей Данкверт номига ёзилган мактубида.

Ҳужжатда Беларусь томони сифат стандартларига мос келмайдиган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишини келтириб чиқарган омилларни тергов қилишни ташкиллаштиргани айтилган.

Аввалроқ Россельхознадзор Беларусь ветеринар ва озиқ-овқат назорати департаментига беларуслик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларида маълум қилинмаган ген-модификациялашган компонентлар аниқлангани  сабабли Беларуснинг бир қатор корхоналаридан Россияга маҳсулот етказиб берилишини тўхтатиш илтимоси билан мурожаат қилганди.

Мавзуга оид