Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаров Россиянинг Олтой Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда иштирок этди.
Ўзбекистон ҳудудлари ва Олтой Республикаси ўртасида чорвачилик соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига бағишланган йиғилишда Олтой Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Андрей Цигулев, вазирлик масъул ходимлари, ҳудуддаги йирик чорвачилик корхоналари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Олтой Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Андрей Цигулев Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни, айниқса, чорвачилик, жумладан, наслчилик соҳасида ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
"Ҳозирги кунда Олтой тоғларида қорамол экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлган 6 та корхона мавжуд. Шунингдек, республикада 196 минг бошдан ортиқ қорамол бор. Ўзбекистоннинг гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи ортиб бораётганини инобатга олиб, биз мамлакатингизнинг етказиб бериш бўйича барча сўровларини кўриб чиқишга тайёрмиз", деди у.
Қайд этилишича, ўрнатилган алоқалар туфайли 2024 йилда Россиянинг ушбу ҳудудидан қорамолларнинг, жумладан, Ўзбекистонга экспорти қарийб 68 фоизга ошган.
Тадбирда сўзга чиққан йирик чорвачилик хўжаликлари раҳбарлари Ўзбекистон томони билан ҳамкорликдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Учрашувда Ўзбекистон ва Олтой ҳудуди фермерларининг бевосита алоқаларини йўлга қўйиш, пировардида мамлакатимизга етказиб берилаётган қорамол ва майда шохли моллар таннархига таъсир кўрсатувчи воситачилар занжирига барҳам бериш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон томонининг таклифига биноан Олтой Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ва мамлакат Бош консулхонаси вакилларидан иборат тезкор ишчи гуруҳи тузилди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025