Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон савдо флотининг сафи 2020-йилгача кенгаяди
Қозоғистон савдо флоти сафи 2020 йилгача 20та янги кема билан кенгаяди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги "Қозоғистон темир йўли" миллий компанияси президенти Аскар Мамин маълумотига таянган ҳолда.
"Қозоғистон савдо флоти учун 2020 йилгача 20та кема қурилади", -деган Мамин бир палубали, қуруқ юк ташишга мўлжалланган RSD 49 русумли, дарё-денгиз аралаш туридаги кемани сувга тушириш тантанали маросимида қилган чиқишида.
KTZ Express Shipping компаниясининг йирик миқдордаги буюртмасини Нева кемасозлик ва таъмирлаш заводи амалга оширмоқда.
Маминнинг сўзларига кўра, янги авлод савдо флотини барпо этиш "Қозоғистонни Осиё транзит марказига айлантириш дастури доирасида амалга оширилмоқда".
"Ипак йўли" туридаги кемалар контейнерлар, қурилиш ва бошқа юкларни Каспий денгизидаги Оқтоу портидан Ўрта ер, Қора, Шимолий ва Болтиқ денгизларга етказа олади.
Ушбу лойиҳадаги яна иккита кема йил охиригача буюртмачига топширилади.
Мавзуга оид
13:22 / 07.05.2025
ОАВ: ЕК Россиянинг «соядаги флоти»га қарши янги санкциялар таклиф қилади
12:42 / 08.03.2025
Россиянинг «соядаги» флоти операторининг соф фойдаси икки баравар камайди
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025