Жаҳон | 19:09 / 12.07.2016
5386
1 дақиқада ўқилади

Швейцарияда янги мадҳия ижро этилади

фото: sputnik.ru

Шу йилнинг 1-август куни Швейцарияда мамлакатнинг янги мадҳияси - "Қизил фондаги оқ хоч" - илк маротаба ижро этилади, деб хабар қилмоқда «Наша газета».

Таъкидланишича, янги мадҳия матни Цюрихнинг 62-ёшли фуқароси Вернер Видмерга тегишли. Бир строфадан иборат мадҳия француз, итальян ва ретороман тилларига таржима қилинган.

Умуман, мамлакатнинг янги мадҳияси танлови учун 208 та турли хил шеърлар қатнашган. Шундан учтаси финалга йўл олган. Танлов ғолиби 2015 йил 5 июнда эълон қилинганди. 


 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид