Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
У тезлик чегараси 30 км/соат белгиланган ҳудуддан соатига 52 км тезликда учиб ўтган.
Швейцариянинг Кенитс комуннасида йўл камераси тезликни оширган ўрдакни суратга олди. Бу мазкур ҳудуддаги биринчи ҳолат эмас, деб хабар беради Berner Zeitung.
Қайд этилишича, «қоидабузар» ўрдак сурати маҳаллий ҳукумат томонидан эълон қилинган. Камера ўрнатилган жойдан ўрдак соатига 52 километр тезликда учиб ўтган — ушбу ҳудудда ҳаракат тезлиги соатига 30 километргача чекланган.
Амалдорларнинг маълум қилишича, ўрдак «рецидивист» бўлиши мумкин, чунки шунга ўхшаш ўрдак бундан етти йил олдин ҳам ушбу камера объективига муҳрланган. У ҳам худди шу тезликда учиб ўтган.
Маҳаллий аҳоли суратни фейк ҳисоблаб, расмийлар бу орқали ҳазиллашаётганини билдирган. Аммо полициянинг таъкидлашича, радар тизимидаги суратларни ўзгартириб бўлмайди, чунки барча камералар ҳар йили Швейцария метрология институти томонидан текширувдан ўтказилади.
Мавзуга оид
14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади
18:39 / 16.05.2025
Ўзбекистон йўлларидаги барча радар ва камералар йил охиригача тўлиқ хатловдан ўтказилади
18:04 / 16.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
16:46 / 16.05.2025