Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар сигир сутида кальцийни кўпайтириш устида тадқиқот олиб боришди
Яқинда АҚШнинг Мадисон университети олимлари томонидан тадқиқот ўтказилди. Унга кўра, ҳар кунги овқатланиш бахтиёрлик ҳисси билан алоқадор бўлса, болалаган сигирлар қонида кальций миқдорини ошишига ҳисса қўшар экан. Тадқиқот хулосалари Journal of Endocrinology журналида нашр этилган.
Олимлар тадқиқот давомида голштин ва жерсей зотига мансуб 24 та бўғоз сигирга серотонинга ўхшаш препарат бериб боришди. Аввалроқ кемирувчилар устида олиб борилган тадқиқотлар ҳам кальций миқдорини ошганини кўрсатган эди.

Охирги тадқиқотлар икки зотда кальцийлар ҳаракатининг турлича бўлганлигини кўрсатди. Тадқиқот муаллифи Лора Гернандезнинг маълум қилишича, серотонин кальций миқдорини голштин зотига мансуб сигир қонида, жерсей зотига мансуб сигирнинг эса сутида кўпайтирган.
Тадқиқотчиларнинг қўшимча қилишича, бу ҳолат сутга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Жумладан, овқатланиш режими ва гармонлар даражасига ҳам.
Мавзуга оид
23:51 / 19.05.2025
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади
23:35 / 07.05.2025
Олимлар экстремал жазирамаларнинг асосий айбдорларини аниқлади
23:23 / 28.04.2025
Олимлар Ерни самолётлар ёрдамида совитиш усулини топди
22:00 / 27.04.2025