Жамият | 13:22 / 19.07.2016
5290
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконгда ноқонуний букмекерлик қилганлар ушланди

Ҳонгконг полицияси, Европа чемпионати вақтида ноқонуний букмекерлик фаолияти билан шуғулланган 103 кишини ҳибсга олди, деб ёзмоқда South China Morning Post газетаси маҳаллий полиция маҳкамасига таянган ҳолда. 

Полиция маълумотларига кўра, чемпионат вақтида Ҳонгконгнинг 134 ҳудудида махсус амалиётлар ўтказилган, натижада 16 ёшдан 66 ёшгача бўлган 73 эркак ва 30 нафар аёл киши қўлга олинган. Улар ноқонуний букмекерлик фаолиятига алоқадорликда гумон қилинмоқда. 

Бундан ташқари, рейдлар чоғида 590 миллион Ҳонгконг доллари (76 млн АҚШ долларидан кўп) миқдорида тикилган пуллар қайд этилган рўйхат, нақд пул кўринишида 3 млн Ҳонгконг доллари (400 минг АҚШ долларига яқин) ва 57 дона компьютер мусодара қилинган. 

Мавзуга оид