Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХВЖ "катта йигирматалик" давлатларини глобаллашувга ундади
Халқаро Валюта Жамғармаси "G-20" мамлакатларини, иқтисодиётда кучайиб бораётган сиёсий хавфларга қарши курашиш мақсадида глобаллашув жараёнига туртки беришга чақиради, дейилади Жамғарманинг 23-24 июль кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган "G-20" молия вазирларининг анжуманига тайёрлаган ҳужжатида.
"Сиёсий хавф-хатарларнинг тобора ортаётгани боис, сиёсатчилар кўптомонлама муносабатлар ва глобаллашув руҳиятини тиклаши ва унинг ижобий жиҳатларини кўпайтириши лозим", — дейилади ҳужжатда.
"Иш ўринларининг қисқариши ёки йўқолишига жиддий эътибор қаратиш керак. Салбий қарашдаги аҳоли қатламлари орасида глобаллашув жараёнига оид ижобий фикрларни уйғотишга ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқ. Бу эса, молиявий захираларни ишга солишни талаб этади", — деб қайд этган жамғарма.
Аммо, ХВЖнинг таъкидлашича, айнан сиёсий бўлмаган сабаблар иқтисодиёт учун жуда хатарли ҳисобланади. Булар, терроризм, Шарқий ва Жанубий Африкадаги қурғоқчилик каби табиий офатлар ҳамда янги касалликлардир.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025