Жаҳон | 15:36 / 21.07.2016
20610
1 дақиқада ўқилади

Песков Эрдўғанни Россия МВ қутқариб қолгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Фото: © РИА Новости

Россия президентининг матбуот хизмати бошлиғи Дмитрий Песков Россия томони Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни исён тайёрланаётганидан огоҳлантиргани ҳақидаги маълумотга эга эмаслигини айтди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатган.

«Менда бундай маълумот мавжуд эмас ва мен қандай манбадан бундай гап чиққани ҳақида ҳам билмайман», — деган у бу ҳақдаги хабарга изоҳ бериб.

Бундан олдинроқ Эрондаги Fars агентлиги Анкарадаги дипломатик манбалардан олинган маълумотга асосланиб Россия Эрдўғанни исён тайёрланаётгани ҳақида бу ҳаракатлар бошланишидан бир неча соат олдин огоҳлантиргани ҳақида хабар тарқатганди.

Хабарда россиялик ҳарбий хизматчилар армия мамлакатда ҳарбий тўнтаришни бошлашга тайёр эканлиги ҳақидаги радиохабарни тутиб олгани ва рашифровка қилгани айтилганди.

Манбада Россиянинг Хмеймимдаги базаси бундай сигналларни тутиш учун зарур ускуналарга эга экани қўшимча қилинганди.

Мавзуга оид