Жаҳон | 09:10 / 23.07.2016
5338
1 дақиқада ўқилади

Мюнхен полицияси отишмани бир киши уюштирганини айтмоқда

Фото: MrFilmkritik/twitter

Мюнхен полициясининг дастлабки текширувлари натижаларига кўра, мерган бир киши бўлган ва жиноятдан сўнг ўз жонига қасд қилган. 

«Тергов вақтида ўзини ўлдирган шахснинг жасадига дуч келинди. Эҳтимол бу якка ҳолда ҳаракат қилган ҳужумчидир», — дейилади полиция Твиттерида. 

Қўшимча маълумотлар, бирмунча вақтдан сўнг ташкил этиладиган матбуот-анжуманида тақдим этилади. 

Бунгача, портловчи моддалар мутахассислари қизил рюкзак тақиб олган инсон жасадини текшираётгани маълум қилинганди. 

22 июль куни кечқурун номаълум кимса Мюнхеннинг «Олимпия» савдо марказида отишма содир этган. Унинг сабаблари ҳозирча аниқланмаган. 

Шу муносабат билан, ГФР ҳукумати 23 июлни мамлакатда мотам куни деб эълон қилди.

Мавзуга оид