Light | 18:30 / 25.07.2016
11363
1 дақиқада ўқилади
Муз бўлагидан қувонган панда зиёратчиларни хушнуд қилди
Хитойда Вэйвэй лақабли катта панда жазирамадан муз бўлаги ёрдамида ҳимояланмоқда. Бу ҳақида Daily Mail хабар берди.
Бамбук айиғи Ухань шаҳридаги (Хубэй провинцияси) ҳайвонот боғида яшайди. Ҳозирги вақтда бу минтақадаги ҳаво ҳарорати 36 даражага етди.
Вэйвэйни иссиқ урмаслиги учун унга 200 килограммли муз бўлагани беришди. Эркак панда муз бўлагида сирпаниб ва вақти-вақти билан уни ялаб, ҳайвонот боғи зиёратчиларининг кўнгилини овлади.
“Катта панда бамбукдан кейинги энг яхши нарсани топгани учун куни бўйи муз бўлагини қучоқлаб юрди”, - деб ёзади газета.
Мавзуга оид
00:43 / 13.09.2024
Аляскада круиз кемаси улкан муз бўлаги билан тўқнашиб кетди
19:28 / 16.08.2024
Ҳонгконгда кекса гигант панда илк бор она бўлди, у эгизакларни дунёга келтирди
23:17 / 31.05.2024
Хитой ўз пандаларини АҚШга қайтаради
13:56 / 16.03.2024