Иқтисодиёт | 14:44 / 29.07.2016
11673
2 дақиқада ўқилади

Boeing афсонага айланиб улгурган 747 лайнеридан воз кечишга тайёр

Американинг Boeing авиасозлик компанияси афсонавий 747 русумли самолётларидан воз кечишни режалаштираяпти, дейилади компания ҳисоботида. Ҳаво кемалари бозоридаги энг эски самолётлардан биридан воз кечишга дастурнинг серзарарлиги ва талабнинг камлиги сабабдир. 1969 йилдан бери 1,5 мингдан ортиқ шу турдаги турли модификацияли самолётлар ишлаб чиқилган бунда, минггинчи самолёт 1993 йилда харидорга етказиб берилган. Қуйида, бир неча ўн йиллар мобайнида рекордчи бўлиб турган «Жамбо Жет» суратларидан баҳра олишингиз мумкин. 

Boeing 747 ва «Атлантис» шаттли

Air Force One (VC-25 русумидаги Boeing 747) — АҚШ президентининг самолёти

Ҳаво лайнерининг омма олдида илк бора пайдо бўлиши, 1968 йил

Унинг илк парвози, 1969 йил

Турли рангга бўялган самолётнинг биринчи парвози

Турли авиакомпанияларга тегишли «Жамбо Жет»лар

«Трансаэро» авиакомпаниясининг парки

Boeing 747 лойиҳаси «Аэрофлот» компаниясининг реклама буклетида

Boeing 747 ва Ан-225 «Мрия»

Мавзуга оид