Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Microsoft 3 мингга яқин ходимини қисқартиришни режалаштирмоқда
Microsoft корпорацияси йил давомида 2 850 нафар ходимини қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Bloomberg нашри хабар берди.
Қисқартмалар компаниянинг мобил бўлимида амалга оширилади. Қисқартириш ишларининг аксарияти 2017 молиявий йилда якунланади. 2016 йилнинг май ойида Microsoft Финляндияда 1,3 мингдан ортиқ ишчи ўринларини қисқартиришни режалаштираётгани ҳақида хабар қилганди. Хусусан, мобил телефонларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Microsoft Mobile Oy компанияси ёпилади, унинг идоралари Тампер ва Эспоода жойлашган бўлган. Шунингдек ўша пайт Америка компаниясининг бутун дунёда яна 500 нафар ходими қисқартирилиши маълум қилинганди.
Финляндия апель ойида Nokia’даги ходимлар қисқартмаси натижасида 1,3 минг фуқаросининг ишсиз қолганлиги туфайли ЕИдан ёрдам сўраш ниятида эканлиги ҳақида хабар қилганди.
Мавзуга оид
00:16 / 24.05.2025
Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди
18:01 / 05.05.2025
Microsoft компанияси Skype’ни ёпди. Мессенжер 20 йилдан ортиқ фаолият юритди
20:55 / 09.04.2025
Microsoft дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди
14:18 / 02.03.2025