Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Эрдўғанни қўллаб-қувватловчилар тинч намойиш ўтказишга тайёрланмоқда
Германиянинг Мюнстер шаҳридаги конституциявий суд Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг демократик тамойилларни ёқлаб қилган мурожаатини тўғридан-тўғри эфирга узатишни тақиқлади. Бу ҳақда Германиядаги Deutsche Welle телерадиокомпанияси хабар тарқатди.
Хабарда айтилишича, Эрдўғаннинг мурожаати телеконференция тарзида ўтказилиши режалаштирилган. Мурожаат хавфсизлик нуқтаи назаридан тақиқланган.
DW нашрининг аниқлик киритишича, 31 июль куни Кёльн шаҳрида Туркия ҳукуматини қўллаб-қувватлаб, 30 минг киши тинч намойиш ўтказади. Худди шу вақтда, Эрдўғанга қарши кишилар ҳам кўчаларга чиқиши кутилмоқда.
Бундан олдинроқ, Zeit нашрида намойиш "Озодлик учун, истибдод эса йўқолсин!", "Демократия учун, исёнчилар йўқолсин!" шиорлари остида ўтиши айтилганди.
Кёльн шаҳри полицияси раҳбари Юрген Матиеснинг айтишича, полиция намойишларни тақиқламоқчи эмас, лекин хавфсизлик тартиблари бузилган ҳолда, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари вазиятга аралашади.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025