Спорт | 10:47 / 02.08.2016
12664
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Баҳрайн футболчилари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви оммавий муштлашув билан якунланди

АҚШ U19 ва Баҳрайн U19 терма жамоалари COTIF Tournament турнири доирасида ўтказган ўзаро ўртоқлик учрашуви футболчиларнинг оммавий тарзда муштлашиши билан якунланди.

Зиддият ташкилотчиси баҳрайнликлар вакили бўлган, у ўз жамоаси футболчиси қоида бузганидан кейин тўпни ерда ётган америкалик футболчининг юзига қарата тепган. Шундан сўнг америкалик футболчилар унга ташланиб, ерга қулатишган. Жанжалга захира футболчилари ва мураббийлар ҳам қўшилган.

Учрашув Баҳрайн ёшлар жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Бу мағлубият америкаликларнинг A гуруҳидан кейинги босқичга чиқа олмаслигига сабаб бўлган. 5та жамоадан иборат гуруҳдан кейинги босқич учун 2та йўлланма бор эди, гуруҳда Баҳрайн учинчи, АҚШ эса тўртинчи ўринни эгаллаган.