Жамият | 09:56 / 02.08.2016
12137
1 дақиқада ўқилади
Майкл Дугласнинг ўғли 7 йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқди
Гиёҳванд моддалари контрабандаси билан айбланиб, 7 йиллик қамоқ жазосини ўтаган актёр Майкл Дугласнинг ўғли Кэмерон озодликка чиқди. Бу ҳақда ABC News хабар берган.
Аввалига, 2010 йили 37 ёшли Кэмеронни 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишган эди. Сўнгра жазони ўташ муассасаси ичида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани учун жазо муддати яна узайтирилган.
У 2018 йилда озодликка чиқиши режалаштирилганди. Кэмерон 2009 йилда Манҳэттендаги «Гансвурт» меҳмонхонасида катта миқдорда метамфетамин ва кокаин билан савдо қилганига иқрор бўлган.
Кэмерон Дуглас актёрнинг Диандра Дуглас билан никоҳидаги ягона фарзанд ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:40 / 06.10.2024
Тошкентда икки ҳафта мобайнида қарийб 30 кг гиёҳванд воситалар ва психотроп моддалар ушланди
16:51 / 02.10.2024
Тошкентда хонадонида гиёҳванд моддалар ва кучли таъсир қилувчи дорилар сақлаб келаётган шахс ушланди
13:30 / 01.09.2024
Самарқандда 10 минг долларга гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахслар ушланди
08:25 / 01.08.2024