Италия исрофгарчиликка йўл қўймаслик учун янги қонун қабул қилди
Италияда ҳар йили жуда катта миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари махсус чиқинди қутиларига ташланади, бунинг олдини олиш бўйича бир қатор чоралар кўрилиши назарда тутилган янги қонун қабул қилинди.
181 нафар сенатор томонидан маъқулланган янги қонун лойиҳаси чиқиндихоналарга ташланадиган 5 миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотининг ҳажмини бир йилда 1 миллион тоннага қисқартирмоқчи.
Ҳукумат озиқ-овқат маҳсулотларининг бекорга исроф бўлиши мамлакат иқтисодиёти ва аҳолисига йилига 12 миллиард еврога тушмоқда, деб ҳисоблайди. Баъзи маълумотларга кўра, бу Италия ЯИМнинг 1 фоиздан кўпроғини ташкил қилиши мумкин. Бу муаммо фақатгина Италияга тааллуқли эмас.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг баҳолашича, дунёда егуликларнинг учдан бир қисми исроф бўлмоқда, Европада эса бу кўрсаткич 40 фоизни ташкил этади.
“Бугунги кунда Европада исроф бўлаётган озиқ-овқат маҳсулотлари 200 миллион кишини очликдан қутқариши мумкин”, - дейилади ташкилотда. Бу Италияда қонун ҳимоячиларининг биринчи марта очлик билан курашиши эмас.
Янги қонун қабул қилингунга қадар ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар кераксиз емишлар ҳажмини қисқартириш ҳаракатларида катта қийинчиликларга дуч келишган.
Масалан, уларнинг кўпчилиги муддати тугаган маҳсулотларни хайрия ташкилотларига ҳадя қилишда гигиена ва хавфсизлик стандартларини бузишдан қўрқишган.
Янги қонун эса бундай ҳадя жараёнини енгиллаштиради – бу сотувчиларни қатъий санитар стандартларига риоя қилиш заруратидан озод қилади.
Энди компания ойда бир марта оддий ҳужжатни тўлдирса бўлди. Шунда улар муддати ўтган маҳсулотларининг сотилиши учун жавобгарликдан қутулишади, улар қанча кўп ҳадя қилишса, шунча кам солиқ тўлашади.
Қишлоқ хўжалик вазирлиги озиқ-овқат маҳсулотларини янада мукаммал қадоқлаш усуллари борасидаги тадқиқотларга 1 миллион евро ажратди.
Мавзуга оид
21:14 / 22.11.2024
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
11:31 / 18.11.2024
Хитой Ўзбекистонда озиқ-овқат ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш масаласини кўриб чиқяпти
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:08 / 15.11.2024