Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қоҳирада Нобель мукофоти лауреати кимёгар Аҳмад Зевайл дафн этилди
Мисрлик олим, кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати Аҳмад Зевайл Қоҳирада ҳарбий иззат-икром билан дафн этилди, дафн маросимини Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий бошқарди. Бу ҳақида РИА “Новости” маълум қилди.
Ўтган сешанба куни АҚШда ҳалок бўлган олимнинг танаси Қоҳира масжидларидан бирининг майдони бўйлаб олти отга бириктирилган аравада олиб ўтилди. Дафн маросимида президент гвардиясининг фахрий қоровули иштирок этди, шунингдек мамлакатнинг миллий мадҳияси янгради. Арава ортидан Миср раҳбарияти ва Зевайлнинг қариндошлари эргашишди.
Зевайл 1999 йилда кимё соҳасида кўрсатган хизматлари учун Нобель мукофотини қўлга киритган. Америка фуқаролигини олган олим умрининг сўнгги йилларида АҚШда яшаб, ўша ерда фаолият олиб борган.
Мавзуга оид
10:12 / 18.03.2025
Овлоқ ва хавфли жой. Антарктидадаги базада олимлар ўз ҳамкасбидан қутқаришни сўрамоқда
15:40 / 12.02.2025
Таиландда 85 ёшли аёл ўз дафн маросимида ҳушига келди
12:32 / 22.06.2024
Ўзбекистонлик кимёгарлар илк бор илмий кашфиёти билан АҚШдаги конгрессда иштирок этди
11:40 / 21.02.2024