Спорт | 10:03 / 09.08.2016
18488
2 дақиқада ўқилади

Олимлар: америкалик спортчилар допингнинг янги усулидан фойдаланмоқдалар

АҚШлик спортчилар допингнинг янги усули – бош мияни электр стимуляциялашдан фойдаланмоқдалар.

Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги WADA спортчиларнинг жисмоний имкониятларини оширишнинг бу усулини тақиқламаган.

Бироқ олимлар бу жараёнга турлича қарайдилар. Бу усул 19-асрдаёқ қўллана бошлаган ва ундан ҳозирда яна фойдалана бошланди.

Россияда нейрофизиолог Наталья Бехтерова "транскраниал микрополяризация" деган атамани киритган бўлиб, америкалик спортчилар айнан шу усулдан фойдаланмоқдалар. Микрополяризация жараёнида мияга 1,5 дан 2 миллиапмергача бўлган доимий электр ток билан таъсир кўрсатилади. Шу йўл билан одамнинг жисмоний ва ақлий фаоллигини оширадиган нейронлар қўзғатилади. 

Бундан ташқари, бу усул одамнинг тезкор хотирасини яхшилаш ҳамда неврологик ва руҳий касалликларни даволашга кўмак беришда уйқу пайтида қўлланади.

Америкалик спортчилар бу усулдан фаол фойдаланиб келадилар. WADA спортчиларнинг жисмоний фаоллигини оширувчи юзлаб дори воситаларини тақиқлаган бўлса-да, бу усулни тақиқламаган.

Допинг назорати анъанавий равишда қон ва сийдик намунасини олиш билан амалга оширилади. Бироқ спортчилар томонидан "транскраниал микрополяризация" усулининг қўлланганини бевосита аниқлашнинг иложи йўқ.

Мавзуга оид